06.04.2021 09:54
4749
Клопп: «Мадридга қасос олиш учун келганимиз йўқ»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1/4 финали доирасида «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Мотивациям энг юқори даражада, чунки кейинги босқичга чиқишни истаймиз. Бунинг 2018 йилги финалга («Ливерпуль» – «Реал» 1:3) алоқаси йўқ. Агар ўшанда кимдир финалдан кейин Серхио Рамосни юбилейимга таклиф қилишни сўраганида, «йўқ» деган бўлардим. Аммо ҳозир… Анча вақт ўтди. 

Бу ерга қасос олиш учун келганимиз йўқ. Ўзимизни яхши формада ҳис қиляпмиз ва ҳозирги тезликни сақлаб қолишга умид қиламиз. 

Ташқаридан эшитганимда, ҳамма «Реал»ни фаворит деб айтмоқда. Ажойиб! Бизда ғолибликка даъвогар роли билан боғлиқ муаммолар йўқ. Мухлисларимизга ҳали ҳам курашда эканлигимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. Чемпионатда юқорида турган жамоаларни таъқиб қилишимиз ва «Реал» билан курашишимиз керак», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради журналист Жеймс Пирс.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар