Испаниялик собиқ ҳакамлар «Барселона» – «Вальядолид» баҳсида меҳмонлар ўйинчисига кўрсатилган қизил карточка хато бўлганини таъкидлашди

Испаниялик собиқ ҳакамлар Итурральде Гонсалес ва Андухар Оливер Ла Лига 29-туридан ўрин олган «Барселона» –«Вальядолид» (1:0) баҳсининг 79-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Оскар Планонинг четлатилиши хато бўлганини айтишди.

Ҳакам Хайме Латре кўрсатган қизил карточкадан сўнг Каталония клуби қолган вақт давомида кўпчиликда ҳаракат қилди ва 90-дақиқада ғалаба голини урди. 

«VAR вазиятни қайта кўриб чиқиши ва ҳакам қарорини ўзгартириши керак эди. Бу қизил карточка эмас», – дейди Итурральде. 

«Ҳакам «Валядолид»га нисбатан жуда адолатсиз қарор чиқарди. Дембелега ишлатилган қўполлик «қизил»га тортмайди. «Барса» ҳужумда эди, Усмон йиқитилди, аммо бу жиддий қўполлик эмасди», –дейди Андухар Оливер.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар