06.04.2021 10:22
2064
Гвардиола: «Боруссия»га барқарорлик етишмас, аммо ҳар бир ўйинчисини алоҳида олганда – фантастика»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 1/4 финали доирасида «Боруссия» Дортмундга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўтган мавсумда «Лион»дан мағлубиятга учраб, турнирни тарк этганимиз оғриқли бўлганди. Ўшанда кейинги босқичга чиқишни хоҳлагандик, аммо якунда рақибни табриклаб, яхши ўйнамаганимизни ва кейинги босқичга чиқишга лойиқ эмаслигимизни тан олдик. 

«Боруссия» Д барқарор жамоа эмасдир, аммо аммо ҳар бир футболчисига индивидуал жиҳатдан қаралса – фантастика. Ҳуммелс, Жан, Мёнье, Даҳуд, Ҳоланд, Санчо, Ройс, Азар, Брандт ва академиянинг ажойиб ёш ўйинчилари. Улар плей-оффда яхши ўйнайдиган «Севилья»ни турнирдан чиқариб юборишди. 

Ўйин 0:0дан бошланади. Икки ўйинда ким яхшироқ ўйнаса, ўша яримфиналга чиқади. «Бавария»да ишлаганимда, Дортмунд клуби асосий рақибимиз эди. Улар билан 3 йил тўқнашдим: аввал Юрген Клопп, кейин Томас Тухелга қарши. 

Клубимиздаги барча иложи борича узоқроққа боришни хоҳлайди. Тўғрисини айтсам, бу баҳсга сўнгги 4 ойда ўтказилган ўйинларга бўлгани каби тайёрландик«,– дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар