06.04.2021 19:43
2251
«Ҳакам кўрмадими ёки атайлаб пенальти бермадими – виждонига ҳавола». Темур Кападзе ҳакамлик ва «Бухоро»нинг «Реал» билан ўйнамагани ҳақида

Про лига 3-тури доирасидаги «Олимпик» - «Бухоро» (0:2) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Кападзе учрашув бош ҳаками пенальти белгиламагани ҳақида айтиб ўтди.

«Жуда қийин ўйин бўлди. Рақиб анча кучли эди. Шунга қарамай, «Бухоро»ни майдонда иккинчи рақамда ўйнашини кутмагандик. Улар кўпроқ ҳимояда ётиб қарши ҳужумда ўйнашди. Йигитларимиз ҳам яхши ҳаракат қилишди. Жамоамиз ҳали энди бундай тажрибали футболчиларга қарши ўйнамоқда. Бу уларга катта мактаб бўлади. Биринчи бўлимда 2-3та яхши вазиятларга эга бўлгандик. Иккинчи бўлимда ҳам йигитларга шошилмай, кутиш кераклигини айтгандим. Аммо бизга тажрибасизлик панд берди. Асосийси тажрибали клубга қарши яхши ҳаракат қилиб, вазиятлар ярата олдик.

Ҳакамлик ҳақида? Тўғрисини айтсам, ҳакамлар ҳам оддий футболчи ёки инсондек хато қилади. Аммо улар атайлаб хато қилганми ёки инсоний фактор биланми билиш керак. Бугун кўп хатолар кузатилди. Ўйин охирида бўлган вазиятда пенальти бор эди, деб ўйлайман. Ҳакам яхши жойда эди ва бу вазиятни кўрди. У кўра туриб атайлаб бермадими ёки кўрмадими – бу виждонига ҳавола. Бошқа яккакурашларда ҳам ҳуштак чалиш керак бўлган жойларда чалмади. Телевизорда кўрганлар юз фоиз пенальти бор эди, дейишди. Ҳакам яхши жойда турганди, пенальти бергиси келмади манимча.

«Бухоро» футболчилари вақтни чўзиши? Бу футболни жуда хунук тарафи. Ҳар қалай «Бухоро» «Реал»га қарши ўйнамаётган эди. Бу бир томондан бизни ҳурмат қилаётганликлари билан боғлиқ бўлса керак. Қолаверса, бундай ўйнашларига ҳакам ҳам роль ўйнади. Биз ростанам ривожланишни истаётган бўлсак, вақтни чўзмай ўйнашимиз керак», - дея Темур Кападзенинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар