05.04.2021 19:32
3998
Зидан: «Ливерпуль» билан ўйин финалга тенг. Рақибнинг ҳужум учлиги жуда самарали ҳаракат қилади»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Бу баҳс биз учун финалга ўхшайди. Олдинда 180 дақиқа бор, лекин, аввало, эртанги ўйин ҳақида ўйлаймиз. Бошқа томонга қарамаймиз. 

Клопп — катта тажрибага эга ажойиб мураббий. Унинг иши мураббийлик фаолиятида кўриниб турибди. 

«Ливерпуль»да жароҳат олганларнинг ўрнини босадиган ажойиб футболчилар бор. Бизда ҳам йўқотишлар бор, аммо «Реал» доим кучли. Доим кимдир таркибда бўлмайди. 

«Ливерпуль» — жамоавий ўйин борасида жуда яхши, бирдам жамоа. Уларнинг ҳужум учлиги жуда самарали», — дея Зиданнинг сўзларини келтиради AS. 

«Реал» — «Ливерпуль» ўйини эртага, 6 апрель куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар