05.04.2021 09:54
2197
Сульшер «Брайтон» устидан қозонилган ғалаба, Рэшфорд, Гринвуд ва Де Хеа ҳақида фикр билдирди 

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 30-туридан ўрин олган «Брайтон»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Брайтон» билан ўйнаш ҳеч қачон осон эмас. Яхши натижа, аммо қийинчилик билан эришдик. Бу сафар ҳам иккинчи бўлимда вазиятни ўнглай олдик.

Ўйлашимча, ўйинни яхши бошладик, аммо «Брайтон»нинг голи бизни ритмдан чиқариб юборди. Вазиятни тўғрилаш учун танаффус керак эди. Иккинчи бўлимда узатмаларда яхши ҳаракат қилдик. Футболчилар тез-тез очилишди. 

Рэшфорд ажойиб гол урди – у хотиржам ва эътиборли эди. Маркус бу борада жуда кўп ишлайди. 

Гринвуд мукаммал ўйин ўтказди. Бугун у бизнинг энг ёрқин футболчиларимиздан бири бўлди. У жуда тартибли ҳаракат қилди ва ўз голини урди.

«МЮ»да икки нафар ажойиб дарвозабон бор. Де Хеа бир қанча вақтни уйида ўтказди, кейин миллий жамоага кетди. У бизда деярли 1 ойдан бери ўйнамаяпти, аммо яқин келажакда, албатта, майдонга тушади», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар