05.04.2021 11:51
2424
Симеоне: «Оғир ўйин бўлди. Олдиндаги 9 баҳсга яхши тайёрланишимиз керак»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган «Севилья»га (0:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Оғир ўйин. Қийин бўлишини билардик. 30-дақиқадан бошлаб яхшироқ ўйнай бошладик, аммо етарлича хавфли вазиятлар ярата олмадик. Танаффусдан сўнг яхши ҳаракат қилдик ва бўлим ўрталарида ўйин тенглашди. Кейин гол ўтказиб юбордик. Эрмосо ва Корреа қулай имкониятлардан фойдалан олишмади. 

Яхшиланишимиз, тинимсиз ишлашимиз ва бўлажак ўйинларга жиддий тайёрланишимиз керак. Кейинги ҳафтада барча футболчилар ихтиёримизда бўлади, лекин Суарес ва Льоренте сариқ карточкалар сони туфайли «Бетис» билан баҳсда ёрдам бера олишмайди. 

9та ўйин қолди. Яхши тайёргарлик кўришимиз керак», – дея Симеоненинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар