05.04.2021 09:55
5399
Рюдигер Кепа билан жанжал туфайли «Челси» машғулотларидан четлатилди

«Челси» машғулотларида ҳимоячи Антонио Рюдигер ва дарвозабон Кепа Аррисабалага ўртасида зиддият юзага келди.

Футболчилар бир-бирларини туртишаётганда, жамоадошлари уларни ажратиб қўйишган. Зиддият туфайли германиялик футболчи машғулотдан четлатилган.

Кейинчалик Рюдигер Кепа ва «кўклар» бош мураббийи Томас Тухелдан узр сўради. 

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни «Челси» АПЛ доирасида ўз уйида «Вест Бромвич»га (2:5) йирик ҳисобда ютқазди. Рюдигер ва Кепа ушбу баҳсда захирада қолдирилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар