05.04.2021 22:20
898
Теглар
«Орол» бош мураббийи: «Суперлигага чиқиш вазифаси? Бунга бирдан эришиб бўлмайди»

«Орол» бош мураббийи Темур Турдиев Про-Лига 3-тури доирасидаги «Динамо»га қарши ўйин (2:3) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи бўлимда «Динамо» яққол устунлик қилди, лекин иккинчи бўлимда биз ҳам ёмон ўйнамадик. «Динамо» тажрибалироқ экани кўринди. Асосий таркиб футболчиларидан баъзилари бугун ёрдам бера олмади: Азамат Алланиёзов жароҳат сабаб, Дамир Низамов эса карточкалар боис ўйнамади.

Суперлигага чиқиш вазифаси ҳақида гапирадиган бўлсам, бу нарсага бирдан эришиб бўлмайди, барчаси босқичма-босқич бўлиши керак. Ахир Москва ҳам бир кунда қурилмаган», деб мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар