05.04.2021 11:53
1340
Моуриньо Кейннинг кетмоқчилиги ҳақида: «Унинг 3 йиллик шартномаси бор. Бу борада муҳокамага ўрин йўқ» 

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоадан кетиши айтилаётган ҳужумчи Ҳарри Кейн ҳақида фикр билдирди.

«Кейн кетади? Йўқ. У ҳар куни жуда яхши ишлайди. У – жамоага содиқ бўлган профессионал футболчи. Шунинг учун бу ҳақида гапиришга ҳожат йўқ.

Унинг клуб билан яна 3 йиллик шартномаси бор. Бу борада Кейн билан муҳокама қиладиган нарсамиз йўқ, агар унинг ўзи бу ҳақда гаплашишни истамаса. Ҳозирча у менга кетмоқчи эканлиги ҳақида айтгани йўқ», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради beIN Sports.

Аввалроқ ОАВ'да Кейннинг совринлар ютишга қодир жамоага кетмоқчилиги хабар қилинди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар