05.04.2021 09:29
616
Моуриньо: «Ҳимоядаги хатоларимиз рақибларга умид бахш этмоқда»

«Тотттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 30-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Премьер-лига – бу юқори даражадаги футбол ўйналадиган қийин чемпионат. Агар сиз ўз даражангизни кўрсата олмасангиз, қийналасиз. 

Ҳимояда беқарорликка олиб келадиган хатоларга йўл қўйдик. Биринчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик, иккинчи таймда тўпга эгаликда муаммоларга дуч келмадик. Яна 2та гол уришимиз мумкин эди. 

Лекин ҳимоядаги хатолар рақибларга умид бахш этмоқда. Одатда ўзимиз имкониятлар беряпмиз», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар