05.04.2021 15:44
7343
Манба: Ўзбекистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига саралашсиз йўлланма олади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 2021 йил 13 сентябр – 3 октябр кунлари Литвада ўтадиган жаҳон чемпионатига қатнашадиган бўлди. Бу ҳақда Tribuna.uz манбаси хабар бермоқда.

Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўташи керак бўлган Осиё чемпионати пандемия сабаб аввалига Туркманистонда, кейинчалик Кувайтда ўтмай қолди. Айни дамда Кувайтдаги эпидемиологик ҳолат яхши бўлмагани сабаб Осиё чемпионати умуман ўтказилмайдиган бўлди. Бироқ ФИФА 2020 йил ўтиши керак бўлган ва бир йилга қолдирилган жаҳон чемпионатини барибир ўтказишини маълум қилди. ОФК эса мусобақага жамоаларни саралаб юборишга қарор қилди.

Футзал бўйича ЖЧ-2020 мусобақаси 2021 йил 13 сентябрдан 3 октябргача Литвада бўлиб ўтади. Бу мусобақага ОФК 5 та жамоа тавсия қилади ва улардан бири Ўзбекистон бўлиши кутилмоқда. Ташкилот айни дамда футзали яхши ҳолатда бўлган жамоаларни ЖЧ-2020 учун тавсия қилиши маълум бўлди. Ўзбекистондан ташқари Эрон, Япония, Таиланд ва Вьетнам ҳам ОФК томонидан Литвада ўтажак жаҳон чемпионатига иштирокчи сифатида тавсия қилинади.

Маълумот учун, футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ҳозиргача фақат бир марта – 2016 йил Колумбия мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида қатнашиб, гуруҳда қолиб кетган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар