05.04.2021 09:28
4606
Кейн АПЛ тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 8-ўринга чиқиб олди (топ-10)

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн АПЛнинг 30-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га (2:2) қарши баҳсда дублга эришди.

27 ёшли инглиз Премьер-лигадаги голларини 162тага етказиб, турнир тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 8-ўриндаги Жермейн Дефога етиб олди. 

Эътиборлиси, Кейндан юқорида турган футболчилар ичида фақат «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро (181) ҳамон фаолиятини давом эттиряпти.

АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар ўнлиги:

1. Алан Ширер – 260 гол;
2. Уэйн Руни – 208;
3. Энди Коул – 187;
4. Серхио Агуэро – 181;
5. Фрэнк Лэмпард – 177;
6. Тьерри Анри – 175;
7. Робби Фаулер – 163;
8-9. Ҳарри Кейн – 162;
8-9. Жермейн Дефо – 162;
10. Майкл Оуэн — 150.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар