05.04.2021 22:10
782
Ҳаким Фузайлов: «Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Ғалаба қозонган бўлсак-да, бундай ўйиндан қониқиш қийин»

«Динамо» бош мураббийи Ҳаким Фузайлов Про-Лига 3-туридан ўрин олган «Орол»га қарши ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

«Бугун жуда кўп вазиятлар яратдик, лекин хатолар ҳам кўп бўлди. Дарвозабонни хато қилгани учун алмаштирдим, балки бу унинг руҳияти билан боғлиқдир. Очиғи, бунақа ўйиндан қониқиш қийин. Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик, ўйин якуни бунақа «валидолли» бўлмаслиги керак эди.

Бугун иккита гол урган Марчук яхши футболчи экани кўриниб турибди. Унинг ўйини очиляпти, чунки Самарқандга кўникиб бормоқда. Шоҳруҳ Абдураҳмонов ёшлар жамоаси сафидан яхши ҳолатда қайтиб келди, у тезроқ майдонга тушишни хоҳлаганди. «Хоразм»га қарши ўйин қийин бўлади. Чунки меҳмонда, бунинг устига сунъий майдонда ўйнаймиз», деб мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, «Динамо» кетма-кет 3-ғалабаси билан 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар