04.04.2021 15:34
2243
«Реал» - «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» - «Боруссия» Д чоракфинал ўйинларига ҳакамлар тайинланди

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги дастлабки икки учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, «Реал» — «Ливерпуль» ўртасидаги учрашувни Феликс Брих бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. 

«Манчестер Сити» — «Боруссия» Дортмунд ўйинида эса Овидиу Хацеган бошчилигидаги руминиялик ҳакамлар фаолият юритишади. 

Маълумот учун, «Реал» — «Ливерпуль» учрашуви 6 апрель куни Мадридда ўтказилса, «Манчестер Сити» - «Боруссия» баҳси Манчестерда бўлиб ўтади. Икки ўйин ҳам соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар