04.04.2021 18:06
489
Теглар
Про лига. «Оқ-тепа» ва «Янгиер» мавсумдаги илк очколарини қўлга киритишди

Про лига 3-тури доирасидаги «Оқ-тепа» - «Янгиер» ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувда меҳмонлар Мирзақуловнинг голи билан ҳисобни очган бўлишса, бўлим якунида мезбонлар сафидаги бразилиялик футболчи Гильерме ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Бу икки жамоанинг ушбу мавсумдаги илк очкоси бўлди ва клублар турнир жадвалида 7-8-ўринларни банд этишмоқда.

Про лига. 3-тур.
4 апрель (якшанба)
«Оқ-тепа» – «Янгиер» - 1:1 
Ҳакам
: Ғайрат Жўраев (Наманган)
Голлар: Гильерме да Силва 45+1 пенальтидан - Жонибек Мирзақулов, 40.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар