04.04.2021 10:06
706
Теглар
Пиоли: «Ритм етишмади. Ўз даражамиздан паст ҳаракат қилдик» 

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 29-туридан ўрин олган «Сампдория»га (1:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ғалаба учун кам ҳаракат қилдик, деган фикрга тўлиқ қўшиламан. Гарчи Кессиэ якунда ғалаба голини уришга яқин келган бўлса ҳам. 

Бизга ритм етишмади, ёндашувимиз нотўғри эди. Ўйин қийин кечди. «Сампдория» биринчи даврадагидек ҳаракат қилди, аммо бизда ўйин ритми билан боғлиқ муаммолар бор эди. 

Бахтли бўладиган ҳеч нарса йўқ. Натижа ғазаблантиради ва умидсизликка туширади. Ўз даражамиздан паст ҳаракат қилдик», – дея Пиолининг сўзларини келтиради MilanTV.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар