04.04.2021 16:32
2086
Теглар
Мбаппе: «Левандовскининг чоракфиналда ўйнамаслиги - «ПСЖ» учун яхши хабар»

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Бавария» голеадори Роберт Левандовскининг Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «ПСЖ»га қарши ўйнамаслигига ўз муносабатини билдирди.

«Левандовски — ажойиб футболчи ва унинг бизга қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги «ПСЖ» учун қувонарли хабар. Албатта, унинг жароҳат олганидан хурсанд бўлаётганимиз йўқ, аммо унинг «ПСЖ»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши бизни хурсанд қилмай қўймайди», - дея Мбаппенинг сўзларини келтирмоқда L'Equipe.

Маълумот учун, ЕЧЛ чоракфинали доирасидаги «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги учрашув 7 ва 13 апрель кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, польшалик форвард ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Польша – Андорра учрашувининг 63-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Кейинроқ унинг ўнг тизза пайлари чўзилгани маълум бўлганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар