04.04.2021 12:45
547
Теглар
Конте: «ФИФА кунларидан кейинги ўйинлар ҳеч қачон осон бўлмаган»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 29-туридан ўрин олган «Болонья»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Финишга яқинлашганда, ҳар бир ғалаба муҳим аҳамиятга эга. Ўз майдонида яхши ўйнайдиган ва юқори босим ўтказадиган «Болонья»ни мағлуб этиш – бу олдинга ташланган катта қадам, албатта. 

Турнинг охирги ўйинида қатнашиш, айниқса, ФИФА кунларидан сўнг майдонга тушиш ҳеч қачон осон бўлмаган. Аммо йигитлар концентрация ва жанговар руҳни йўқотишмади. Тушунмовчиликка йўл қўймаслик керак эди ва бунга эришдик. 

Ғалабадан кейин йигитларга чоршанба куни «Сассуоло»ни ҳам мағлуб этишлари кераклигини айтдим», –дея Контенинг сўзларини келтиради Football Italia. 

«Интер» 68 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси «Милан»дан 8 очкога олдинда бормоқда. Шунингдек, «нерадзурри» захирасида «Сассуоло»га қарши захира ўйини ҳам бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар