03.04.2021 09:55
4983
Мбаппе: «Месси ва Роналду менда мавжуд бўлмаган ютуқларга эришишган. Аммо доим ўзимни энг зўри деб ҳисоблайман»

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишга ҳаракат қилиши ҳақида гапирди.

«Майдонга тушганимда, ўзимга энг зўр эканлигимни айтаман. Месси ва Роналдуга қарши ўйнадим. Улар мендан кўра сифатли футболчилар. Улар менда бўлмаган турли ютуқларга эришишган. Аммо доим ўзимни энг зўр деб ҳисоблайман, чунки шу орқали сиз ўзингизга ҳеч қандай чегара ўрнатмайсиз ва энг яхши футболни кўрсатишга ҳаракат қиласиз. 

Албатта, баъзида одамлар буни тушунмайдилар. Ушбу мавзу атрофида маълум бир тўсиқ бор. Бир-биримизга эго нима эканлигини тушунтира олмаймиз», – дея Мбаппенинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар