03.04.2021 12:12
944
«Қизилқум» яна дуранг ўйнади, «Локо» яна юта олмади. Тошкентдаги эҳтиёткор ўйиндан қувноқ галерея

Суперлигада 4-турнинг қизиқарли ўйинларидан бири Тошкентда ўтказилди. Янги мавсум олдидан таркибини анча кучайтирган, португалиялик мураббий қўл остида ўйнай бошлаган ва бир қарашда чемпионлик учун курашадиган «Локомотив» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилди.

«Локомотив» португалиялик мураббий Секейра келганидан буён ғалаба қозона олмаяпти. Табиийки европалик мураббий жамоа ўйинини изига тушириб олиши, ўзбек футболи нима эканини тушуниши учун вақт керак. Бу мураббий номларга эътибор бермаётгани бир томондан рақобатни шакллантираётган бўлса, бошқа томондан мухлисларни ажаблантирмоқда. Масалан, Секейра иккинчи бўлим бошида Жавоҳир Сиддиқов ва Санжар Қодирқулов каби клубнинг асосий икки трансферини захирага олгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

«Қизилқум» эса доимгидек индивидуал кучли футболчиларнинг маҳоратига таянган ҳолда футбол ўйнади. Ана шундай футболчилардан бири Ойбек Қиличевнинг ажойиб узатмаси ва Жамшид Ҳасановнинг совуққон ҳаракати навоийликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди ҳам. Иккинчи бўлимда эса «Локомотив» чиройли ҳужумдан кейин мувозанатни тиклади. Диёр Туропов Темурхўжа Абдухолиқовнинг аниқ узатмасидан кейин гол урди.

Ўйин давомида ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилгани сезилди. «Қизилқум» меҳмонда бир очкони қўлдан чиқармасликка интилгандек кўринди, «Локомотив» ҳам бор кучи билан олдинга ташланмагандек туюлди. Шу тариқа «Қизилқум» кетма-кет учинчи ўйинда дуранг ўйнаган бўлса, «Локомотив» мавсумдаги 4-ўйинида ҳам ғалаба қозона олмади.

Tribuna.uz фотомухбири ўйинни стадиондан кузатди. Қуйида ўйиндан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Суратлар муаллифи – Муҳаммаджон Ғаниев

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар