03.04.2021 13:42
8155
«Интер» Лукакуга нарх белгилади. Ҳужумчига «Барселона» ва «Манчестер Сити» қизиқмоқда

«Интер» клуби ёзги трансфер ойнасида етакчиларидан бири билан хайрлашиши мумкин, дея хабар бермоқда Corriere dello Sport.

Манбанинг ёзишича, Милан клуби еврокубокларни эрта тарк этгани сабабли мавсумни қарийб 140 миллион евро зарар билан якунлайди. Шу боис миланликлар ўз ҳужумчилари Ромелу Лукаку трансфери борасидаги таклифларни кўриб чиқмоқчи. «Интер» раҳбарияти «Барселона» ва «Манчестер Сити»нинг қизиқишига қарамай, бельгиялик форвардни 120 миллион евро нархдан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Лукаку А Серия жорий мавсумида 26 ўйинда 19та гол ва 8та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, миланликлар 2019 йилда Лукакуни «МЮ»дан 75 миллион еврога маблағни уч йил давомида тақсимлаб бериш шарти билан сотиб олишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар