03.04.2021 23:36
2014
Теглар
Бундеслига. Левандовскисиз «Бавария» «Лейпциг»ни мағлуб этиб, чемпионлик учун катта қадам ташлади

Германия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган марказий баҳсда жадвалнинг юқори поғоналарини эгаллаб турган икки жамоа — «Бавария» ва «Лейпциг» ўзаро тўқнаш келишди. Горетцканинг голи мюнхенликларга муҳим ғалабани келтирди. 

«Бавария» очколарини 64тага етказиб, 2-ўриндаги «Лейпциг»дан (57) 7 очкога ўзиб кетди.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда чемпионат тўпурари Роберт Левандовски жароҳати сабабли майдонга тушмади.

Бундеслига, 27-тур
Лейпциг — Бавария 0:1
3 апрель, «Ред Булл Арена»
Гол: Горетцка (38).
Лейпциг – Гулачи, Мукиеле, Орбан, Клостерманн, Упамекано, Айдара (Сёрлот, 74), Забитцер, Ольмо (Поульсен, 73; Конате, 88), Адамс (Ҳван Ҳи Чан, 82), Нкунку, Форсберг (Клюйверт, 46). 
Бавария – Нойер, Павар, Алаба, Зюле, Люка Эрнандес, Горетцка (Мусиала, 72), Киммих, Шупо-Мотинг, Мюллер, Коман (Гнабри, 72), Сане (Хави Мартинес, 81).
Огоҳлантиришлар: Мукиеле (26), Киммих (33), Забитцер (38), Упамекано (61), Люка Эрнандес (81).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар