02.04.2021 13:42
2190
Ўзбекистон бокс бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Aйни пайтда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида AIBA президенти Умар Кремлёв иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати.

Хабар берилишича, тадбирда Умар Кремлёв 2023 йилги бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтишини расман эълон қилган.

Ҳар икки йилда ўтадиган турнирнинг сўнггиси – 2019 йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бўлиб, Ўзбекистон миллий жамоаси чармқўлқоп соҳиблари 3та олтин, битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида ўз тарихида илк марта 1-ўринни қўлга киритганди.

Аввалроқ, 2021 йилги жаҳон чемпионатига Сербия пойтахти Белград мезбонлик қилиши эълон қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича 2023 йилда Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати Ўзбекистон тарихидаги дастлабки турнир бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар