02.04.2021 11:25
4785
Сапата АПЛда ўйнаш истаги ва у ердаги қайси клубга мухлислик қилгани ҳақида гапирди

«Аталанта»нинг колумбиялик ҳужумчиси Дуван Сапата АПЛда ўйнаш истаги ва у ердаги севимли клуби ҳақида гапирди.

«Келажакда Англия Премьер-лигасида ўйнашим мумкинми? Футболда ҳеч қачон «ҳеч қачон» деманг. 

Болалигимдан АПЛни томоша қилардим. Лондоннинг «Арсенал» клуби мухлиси бўлганман. Ҳар ҳафта уларнинг ўйинларини жонли кўриш учун эрта турардим (Колумбия ва Буюк Британия ўртасида 6 соатлик вақт фарқи бор). 

Тьерри Анри «Арсенал»да ўйнаганида, уларга мухлис бўлиб қолганман. Колумбияда Премьер-лигани яхши кўришади. Ким билади, қачондир у ерда ўйнарман», – дея Сапатанинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Маълумот учун, 30 ёшли Сапата «Аталанта»да 2018 йилдан бери ҳаракат қилади. Унинг бергамоликлар билан шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар