02.04.2021 09:52
7331
Ҳоланднинг отаси ва Райола бугун Лондонда АПЛнинг 4 клуби билан музокаралар ўтказишади

«Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг агенти Мино Райола ва футболчининг отаси Альфи-Инге Ҳоланд бугун, 2 апрель куни Лондонда АПЛнинг гранд клублари музокаралар олиб боришади. 

Mundo Deportivo'нинг ёзишича, агент ва Ҳоланднинг отаси норвегиялик футболчига қизиқиш билдираётган «Челси», «Ливерпуль», «МЮ» ва «Манчестер Сити» вакиллари билан учрашишади. 

Эслатиб ўтамиз, Райола ва катта Ҳоланд кеча, 1 апрель куни Испанияга учиб бориб, «Барселона» президенти Жоан Лапорта ва «Реал» президенти Флорентино Перес билан ҳам музокара ўтказишганди. 

Хабар қилинишича, Дортмунд клуби 20 ёшли ҳужумчисини 180 млн евродан камига сотмоқчи эмас. 

Ҳоланднинг «Боруссия» билан шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган. У бу мавсумда Бундеслигада 21та ўйин ўтказиб, 21та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар