02.04.2021 11:31
2043
Марсело коронавирус қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди

Испания адлия вазирлиги «Реал»нинг чап қанот ҳимоячиси Марселони коронавирус қоидаларини бузгани учун 2,7 минг евро жаримага тортди, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Бразилиялик футболчи 28 март куни «инстаграм» саҳифасига Валенcия пляжларидан бирида дам олаётгани акс этган фотосуратини жойлаштирди. Унда Марсело ва унинг яқинлари тиббий ниқобда бўлишмаган. 

Бундан ташқари, Марселолар оиласи Мадрид шаҳрини тарк этиш ҳуқуқига эга эмасди, чунки ҳозир Испанияда коронавирус пандемияси сабабли ҳаракатланишда чекловлар мавжуд. Валенcиядаги пляж эса жамоат жойи саналади, у ерда ниқоб тақиш шарт. 

Жаримани тўлаш кераклиги ҳақидаги ҳужжат аллақачон футболчининг почтасига юборилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар