02.04.2021 10:08
2225
Клинсман: «Македониядан учралган мағлубиятдан сўнг германиялик футболчиларнинг бир неча кун уйда қолишгани яхшироқ»

Германия миллий жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи Юрген Клинсман немисларнинг Шимолий Македонияга (1:2) қарши баҳсдаги мағлубиятидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Мухлислар бўлганида, футболчиларга ҳуштак чалган бўлишарди. Бунга шубҳа йўқ. Жаҳон чемпионати саралаши, уй стадиони, 60-80 минг мухлис қаршисида Шимолий Македонияга ютқазишни тасаввур қилинг. Германиялик футболчилар бахтига мухлислар йўқ эди.

Футболчилар бир неча кун дўконга чиқа олишмайди, деб ўйлайман. Чунки улар кўчада манзилларига яхши гап эшитишмайди. Бу вазиятда уйда қолиш яхшироқдир», – дея Клинсманнинг сўзларини келтиради ESPN.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар