02.04.2021 08:24
3489
Дибала ва «Юве»нинг яна икки футболчиси 20 кишилик базм уюштиришди. Клуб уларни жазолайди

«Ювентус»нинг 3 футболчиси коронавирусга қарши протоколни бузишди.

La Stampa'нинг хабар беришича, 31 мартга ўтар кечаси полиция «кекса синьора» яримҳимоячиси Уэстон Маккеннининг уйига етиб келган. Полицияга комендантлик соатига қарамай, уйда зиёфат бўлаётгани ҳақида қўнғироқ қилинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари уйга киришганда, у ерда 20 киши, шу жумладан, Маккеннининг жамоадошлари Артур ва Пауло Дибала ҳам бор эди. 

Манбага кўра, «Ювентус» учала футболчини ҳам жазолайди. Қандай жазо қўлланиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Турин клуби А Серияда 55 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар