02.04.2021 14:42
4471
Артета Агуэронинг «Арсенал»га ўтиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Серхио Агуэронинг «Манчестер Сити»ни тарк этаётганига муносабат билдириб, унинг Лондон клубига ўтиши имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Серхио «Манчестер Сити» лойиҳасини ўртамиёнадан юқори чўққиларга кўтара олган асосий фигуралардан бири бўлди. «Сити» янги даражага чиқиши учун айнан Агуэро сингари етакчилик қобилияти бор ҳужумчилар керак эди. Гап фақат унинг қандай ўйнаши ҳақида эмас, унинг шахсияти ва иродаси кучли инсон эканлигида ҳам. «Манчестер Сити»даги фаолиятимдан биламан Серхиони жамоада ҳамма яхши кўради.

«Арсенал» Агуэрони ўз сафига қўшиб олишга интиладими? Кўрамиз, келажакда уни нима кутаркан», - дея испаниялик мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, Агуэро «Манчестер Сити» сафида 4 карра Англия чемпиони, 5 марта Англия лига кубоги соҳиби ва уч марта Англия Суперкубоги ва бир марта Англия кубоги соҳибига айланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар