01.04.2021 17:19
12222
Теглар
«Спорт» телеканали ЕЧЛ, Европа лигаси ва яна учта мусобақани трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Келаси мавсумдан бошлаб Европанинг бир қатор халқаро мусобақалари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниялари телеканаллари орқали намойиш этилади.

«Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримовнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, янги мавсумдан бошлаб Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва яна учта турнирни Ўзбекистон ҳудудида ТВ-трансляция қилиш ҳуқуқини МТРК қўлга киритган.

«Ўзбекистон МТРК футбол бўйича УЕФA Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Конференциялар лигаси, Суперкубок, ўсмирлар лигаси мусобақаларининг мамлакатимизда кўрсатиш ҳуқуқини олди. Энди дунёнинг энг кўп кўриладиган турнирлари Спорт телеканалида намойиш этилади», - дея ёзади «Спорт» ТВ директори твиттердаги саҳифасида.

Маълумот учун, сўнгги йилларда клублар ўртасида Европанинг энг нуфузли турнирлари саналмиш ЕЧЛ ва Европа лигаси ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқи «UzReportTV» ва «FutbolTV» каналларида эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар