01.04.2021 19:46
4395
Серхио Рамос «Барселона» ва «Ливерпуль»га қарши икки учрашувни ҳам ўтказиб юборади

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос навбатдаги жароҳат сабабли муҳим учрашувларда майдонга тушмаслиги ойдинлашди.

Испаниялик таниқли журналист Хосе Луис Санчеснинг твиттерда ёзишича, 35 ёшли ҳимоячи қарийб бир ой давомида «Реал»га ёрдам бера олмайди. 

Шу тариқа, Рамос Ла Лига доирасида «Барселона» ҳамда Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Ливерпуль»га қарши икки учрашувни ҳам ўтказиб юборадиган бўлди.

Рамос Ла Лига жорий мавсумда «Реал» сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган. Футболчининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

Маълумот учун, «Реал» — «Барселона» баҳси 10 апрель куни Мадридда ўтади. 6 ва 14 апрель кунлари эса Мадрид клубини «Ливерпуль»га қарши ЕЧЛ ўйинлари кутиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар