01.04.2021 08:18
3031
Куадрадо: «Роналду «Юве»га ўтганида, бунга ишона олмагандим»

«Ювентус» ҳимоячиси Хуан Куадрадо жамоасининг «Порту»га ютқазиб, Чемпионлар Лигасини тарк этгани ва жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

«Бу футбол. Ҳар бир инсон олдинга бориш осон, деб ўйлайди. Аммо бундай эмас. Агар орзуйингизни амалга ошира олмасангиз, бу сизнинг кучсизлигингиздан эмас. Муваффақиятга эришгунча ишлаш керак. Биз ҳам шундай қиламиз. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Ишончим комилки, «Ювентус» – EЧЛда ғолиб бўлишга қодир жамоа.
 
Роналду – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Криштиану ҳар бир машғулот ва ўйинда хоҳиш-истаклари билан намуна кўрсатади. У «Юве»га ўтганида, бунга ишона олмагандим.

Роналду кетгач, 7-рақамни олишим? Бу мен учун унчалик муҳим эмас. Асосийси – майдонга тушиш. Мен учун бирор нарсани олишдан кўра бериш яхшироқ», – дея колумбиялик футболчининг сўзларини келтиради Tuttosport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар