01.04.2021 12:38
1304
Теглар
Гнабри: «Мағлубиятдан хафамиз. Европа чемпионатигача ўз ўйинимиз устида ишлаймиз»

Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Серж Гнабри ЖЧ-2022 саралаши 3-тури доирасида Шимолий Македониядан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Фаворит эдик, лекин ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиб қийинчиликлар туғдирди, аммо барибир кўпроқ гол уришимизга ишонардик. Майдонда устунлик қилдик. 

Германия миллий жамоаси янада яхши натижаларга эришиши керак. Яқинлашаётган Европа чемпионати мени хавотирга солмайди. Турниргача ўз ўйинимиз устида ишлаймиз. Албатта, Македония билан баҳсда фойдаланилмаган вазиятлар ва мағлубиятдан хафамиз», – дея Гнабрининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар