01.04.2021 22:02
513
Теглар
Бонуччи коронавирусга чалинди

«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччида коронавирус аниқланди. 

Бугун, 1 апрель куни Италия миллий жамоаси ихтиёридан қайтган 33 ёшли футболчининг организмида вирус борлиги маълум бўлди ва у изоляцияга олинди.

Аввалроқ Турин клуби Туркия миллий жамоасидан қайтган Мерих Демирал ҳам коронавирусга чалинганини хабар қилганди. 

Маълумот учун, «Юве» А Серия доирасида 3 апрель куни «Торино», 7 апрелда «Наполи» билан баҳс юритади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар