31.03.2021 12:23
1503
Жезус: «Агуэро – «Сити» тарихидаги энг яхши ўйинчи. Гол урсам, у 2та тўп киритарди. 2та тўп киритсам, 3та гол урарди» 

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус клубни тарк этишини эълон қилган жамоадоши Серхио Агуэро ҳақида фикр билдирди.

«Серхио майдонга тушади ва гол уради. У мендан кўра голеадор. Буни тан оламан, чунки у билан ҳар куни ишлайман ва кўп ўйнайман. 

Бирга ўйнаганимизда, мен тўп киритсам, у 2та гол урарди. Агар мен 2та гол урсам, у 3та тўп киритарди. Келажакда ҳақиқий тўпурар ҳужумчига айланиш учун ундан ҳали кўп нарса ўрганишим керак. 

Агуэро – «Манчестер Сити» тарихидаги энг яхши ўйинчи», – дея бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар