31.03.2021 00:40
8151
Теглар
ЖЧ-2022 саралаши. Саудия Арабистони Фаластинни тор-мор этиб, гуруҳ пешқадамига айланди

Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаши доирасида яна бир ўйин бўлиб ўтди. 

D гуруҳида Саудия Арабистони ўз уйида Фаластин дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди ва очколарини 11тага етказиб, Ўзбекистон миллий жамоасини (9 очко) ортда қолдирган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди. 

Гуруҳда кейинги ўринларни Сингапур (7), Яман (5) ва Фаластин (4) эгаллаб турибди.

ЖЧ-2022 саралаши. Осиё
D гуруҳи, 6-тур, 30 март

Саудия Арабистони — Фаластин 5:0
Голлар: Аш Шаҳроний (37), Ал Муваллад (43), Аш Шеҳри (52, 58), Ад Довсари (88, пенальти).
Саудия Арабистони — Ал Овайс, Ал Ғаннам (Ал Бурак, 79), Ал Амри, Маду, Аш Шаҳроний, Ал Малки (Ал Асмари, 90),  Отайф, Ал Муваллад (Ал Кувайкиби, 79), Кано (Ан Нажи, 71), Ад Довсари, Аш Шеҳри (Ал Биракан, 71).
Фаластин — Али, Фарави, Ҳамид, Абумайяла, Қатмиш, Ал Баттат, Ҳаруб (Дарвиш, 61), Абу Варда (Батран, 61), Мараба (Валид, 61), Сейам (Ямин, 46), Чиҳадеҳ (Ҳадижа,  89).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар