31.03.2021 12:11
1452
«Ювентус» «Сассуоло» яримҳимоячиси трансфери устида ишламоқда

«Сассуоло» яримҳимоячиси Мануэль Локателли «Ювентус»нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланди. Турин клуби раҳбарияти ушбу футболчини жамоага қўшиб олиш борасида ҳаракат қилмоқда. 

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, «Ювентус» 23 ёшли итальянга 5 йиллик шартнома ва йилига 2,5 млн евро маош таклиф қилмоқда. «Сассуоло» етакчисини 40 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот ўрнида, Локателли бу мавсумда А Серияда 25та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар