31.03.2021 15:10
3394
Остон Ўрунов «Уфа» клубининг февраль-март ойидаги энг яхши футболчисига айланди

Россия Премьер-лигаси иштирокчиси «Уфа» клуби матбуот хизмати февраль-март ойининг энг яхши футболчисини аниқлади.

Клуб расмий сайтида ўтказилган сўровномага якунларига кўра, жамоанинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Остон Ўрунов лауреатга айланди. 20 ёшли яримҳимоячи жами овозларнинг 45 фоизига эга чиқди. 2-ўринда Тимур Жамалетдинов, 3-ўриндан эса Александр Беленов жой олди.

Қайд этилишича, февраль-мартда Ўрунов ўз ҳисобига Премьер-лигада битта голли пас, 12 марта тўпни эгаллаб олиш, 29 бор рақибни алдаб ўтиш ва 86 фоиз узатмалари аниқ чиққан. 

Маълумот учун, Остон Ўрунов февраль ойида «Спартак»дан ижара асосида мавсум якунига қадар «Уфа»га қайтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар