31.03.2021 09:51
5820
Куман Агуэронинг «Барселона»га ўтишига қарши

«Барселона» раҳбарияти мавсум сўнгида «Манчестер Сити»дан кетишини эълон қилган ҳужумчи Серхио Агуэро билан шартнома имзолашга хайрихоҳлик билдирмоқда, деб хабар беради  Diario Sport.

Аммо каталонияликлар бош мураббийи Роналду Куман аргентиналик футболчининг трансферига қарши. Нидерландиялик мутахассис 32 ёшли форварддан кўра ёзда эркин агентга айланадиган «Лион» сардори Мемфис Депайни афзал кўрмоқда. 

Куман Депайнинг «Барселона» услубига тезда мослашишига ишонмоқда. Бундан ташқари нидерландиялик 25 ёшли футболчи турли позицияларда ўйнай олади. 

Таъкидланишича, «Барса»нинг Агуэро ёки Депай билан шартнома имзолаши «Боруссия» Д форварди Эрлинг Ҳоланднинг трансферига халақит қилмайди. Чунки клуб ёзда камида 2 ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар