31.03.2021 10:33
4595
Деян Кулусевски: «Ювентус»да хоҳлаганимдек муҳитни кўрмадим»

«Ювентус» яримҳимоячиси Деян Кулусевски Турин клубининг ушбу мавсумдаги натижалари ҳақида фикр билдирди.

«Хафа қиладиган мавсум. Доим мавсумни совринлар билан бошлашимиз керак. 20 ёшда «Ювентус»га ўтиш осон эмас. Мен учун ҳамма нарса янги эди. Баъзи қийинчиликларни бошдан кечиряпман, лекин бироз вақт талаб этса ҳам, ривожланяпман. 

Кўп ўзгаришлар юз берди ва бунга кўника олмадим. Позициямни кўп ўзгартирдим, лекин ўзимни кўрсатиш онлари яқин эканлигини ҳис қиляпман. Яхшироқ ўйнашимиз ва ишлашимиз керак. 

«Ювентус»даги хоҳлаганимдек муҳитни кўрмадим. Қийин кунлар бўлди, аммо айнан шундай вазиятларда ҳақиқий чемпионлар туғилади. 

Роналдунинг жамоадаги келажаги? Диққатимизни бунга қарата олмаймиз. Нима бўлишини мавсум сўнгида кўрамиз», – дея Кулусевскининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар