31.03.2021 08:40
5811
«Барселона» Ҳоланд билан шартнома имзолай олмаса, эътиборини «Интер» форвардига қаратади

«Барселона» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни ўз сафига қўшиб олиш ғоясига қайтди. 

Mundo Deportivo'нинг маълум қилишича, клуб «Боруссия» Д форварди Эрлинг Ҳоландни сотиб ололмаса, эътиборини аргентиналик 23 ёшли футболчига қаратади.

Лаутаронинг «нерадзурри» билан шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган. Аввалроқ ҳужумчи миланликлар билан янги шартнома имзолаш ниятида эканлиги хабар қилинганди. Аммо сўнгги маълумотларга кўра, итальян клубининг молиявий ҳолати ёмонлашган. 

Мартинес бу мавсумда «Интер» сафида барча турнирлар доирасида 37та ўйин ўтказиб, 16та гол ва 9та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар