30.03.2021 20:30
3111
Райола: «Ҳоланд исталган клубда ўйнай олади. Унга фақат «Боруссия»га ўтиш ҳақида гапирганимда жуда эҳтиёткор бўлган эканман»

«Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланднинг агенти Мино Райола мижозининг ҳозирги ҳолати ва келажаги ҳақида гапирди.

«Ҳоланд ҳозирги даражасига кутилганидан анча тезроқ етишди. У воқеалар ривожидан ўзиб кетаётгандек. Ҳозирга келиб тушундимки, ўз вақтида унга фақат «Боруссия»га ўтиш кераклиги ҳақида гапириб, жуда эҳтиёткор бўлган эканман. Эрлинг исталган катта клубда ҳам ўйнай олишини аллақачон исботлаб бўлди. У аллақачон янги даражага чиқа олган», - дея Райоланинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, Ҳоланд Бундеслига жорий мавсумида 21 ўйинда 21та гол, ЕЧЛда эса 6 ўйинда 10та гол киритишга эришди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар