29.03.2021 10:48
2590
Мюллер: «АПЛ – рақобат жиҳатидан жаҳоннинг энг яхши лигаси, аммо ундаги жамоаларни кучли деб ҳисобламайман»

«Бавария» яримҳимоячиси Томас Мюллер Англия Премьер-лигаси даражаси ҳақида фикр билдирди.

«Менга АПЛнинг шиддати ёқади, лекин жамоаларнинг даражаси чиндан ҳам юқори эканлигини билмайман. Чунки «Бавария»нинг инглиз жамоаларига қарши ўйинлари жуда яхши кечмоқда.

Премьер-лига клублари супер кучга эга деб ўйламайман. Аммо, албатта, лигадаги рақобат зўр. Ҳар ҳафта муҳим ўйинлар бўлиб ўтади.

АПЛ –дунёнинг энг асосий лигаси, бу аниқ. Лекин бу Премьер-лиганинг топ-5 клуби еврокубокларда ғолиб бўлишини англатмайди. АПЛ ва Бундеслиганинг тўртинчи жамоаси ўзаро тўқнаш келса, уларнинг ихтиёрийси ғалаба қозониши мумкин», – дея Мюллернинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар