29.03.2021 08:55
1325
Марсьяль тиззасидан жароҳат олди

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Антони Марсьяль ЖЧ-2022 саралаши доирасида Қозоғистон (2:0) билан ўйинда жароҳат олди.

25 ёшли футболчи тизззасидан жароҳатланди ва тиббий ёрдамга қарамай, 59-дақиқада майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Килиан Мбаппе эгаллади.

Маълумот ўрнида, Марсьяль бу мавсумда АПЛда «МЮ» сафида 22та ўйин ўтказиб, 4та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар