29.03.2021 19:04
1342
Левандовски Англияга қарши ўйнамайди

Польша миллий жамоаси сардори Роберт Левандовски ЖЧ-2022 саралаши доирасида 3-турдан ўрин олган Англия билан баҳсда иштирок этмайди. 

Польша футбол ассоциацияси расмий сайтининг ёзишича, «Бавария» форварди Андоррага (3:0) қарши ўйинда ўнг тиззасидан жароҳат олди. 

Жароҳатдан тикланиш учун 5-10 кун талаб этилади.  Футболчининг тикланишини тезлаштириш жароҳатнинг янада жиддийлашишига олиб келади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар