29.03.2021 11:59
1808
Теглар
Кроос Европа чемпионатидан сўнг Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунламоқчи

Ёздаги Европа чемпионати яримҳимоячи Тони Кроос учун Германия миллий жамоасидаги сўнгги турнир бўлиши мумкин. 

Bild'нинг ёзишича, 31 ёшли футболчи бош мураббий Йоахим Лёв билан бирга жамоадан кетмоқчи.

Таъкидланишича, Кроос 2018 йилги мундиалдан сўнг Германия миллий жамоасини тарк этишни хоҳлаган. Аммо унинг оиласи ва Лёв Тонини қолишга кўндиришган. 

Маълумот учун, яримҳимоячи ҳозиргача миллий жамоа сафида 101та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар