29.03.2021 08:48
1887
Кейн: «Левандовски, Роналду, Месси – кўп ўйинчилар 30 ёшдан кейин энг яхши формага киришди. Мен энди 27 ёшдаман»

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ёши борасида фикр билдирди.

«Фикримча, Левандовски – ҳужумларни якунлашда қойилмақом футболчи. Унинг кўп қиррали ҳаракатлари ажойиб. Бу йил сайин кўринмоқда. У голлар уради ва жамоасига ёрдам беради. Буларнинг аксарияти сўнгги 5 йилда содир бўлган, шу сабабдан мен 30 ёшга тўлгандан кейин ҳам юқори чўққига чиқиш мумкин, деб ҳисоблайман. 

Левандовски, Криштиану Роналду, Лионел Мессига қаранг – кўплаб ўйинчилар 30 ёшдан кейин энг яхши формаларига киришяпти. Бу футболчиларни томоша қилиб, қўшимча мотивация оламан.

Мен 27 ёшдаман. Ҳамон олдинда кўп йиллар борлигини ҳис қиламан, бу даврда ўрганишим ва ўйинимни такомиллаштиришим мумкин», – дея инглиз ҳужумчисининг сўзларини келтиради Тhe Sun.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар