29.03.2021 16:51
1371
Теглар
Буффон ёзда «Ювентус»ни тарк этиб, фаолиятини якунлаши мумкин

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон фаолиятини якунлаши мумкин, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг ёзишича, 43 ёшли италиялик голкипер мавсум якунида Турин клубини тарк этади. Футболчининг бундай қарорга келганига ўйин амалиётисиз қолаётгани сабаб бўлган. 

Қайд этилишича, ёзги трансфер ойнасида Буффонга яхши таклиф тушмаса, Жанлуижи фаолиятини якунлашга қарор қилади.

Маълумот учун, Буффон жорий мавсумда А Серияда 5 ўйинда майдонга тушган. У 2001 йилдан буён Турин клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2018/19 йилги мавсумда «ПСЖ» сафида бир мавсум ижара асосида тўп сурган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар