28.03.2021 20:03
9543
ЖЧ-2022 саралаши. Франция Қозоғистонда ғалаба қозонди

Европа қитъасида давом этаётган ЖЧ-2022 саралаши гуруҳ босқичи 2-турида Франция меҳмонда Қозоғистон устидан ғалаба қозонди. Усмон Дембеленинг голи ва Малийнинг автоголи французларга 3 очко келтирди. Ҳисоб йирик кўринишга келиши ҳам мумкин эди, аммо Мбаппе пенальтидан фойдалана олмади.

Франция очколарини 4тага етказиб,  гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Очкоси йўқ Қозоғистон сўнгги поғонани эгаллаб турибди. 

ЖЧ-2022 саралаши. Европа
2-тур, 28 март
Қозоғистон — Франция 0:2

Голлар: Дембеле (19), Малий (44). 
Амалга оширилмаган пенальти:  Мбаппе (75).
Қозоғистон – Мокин, Бистров, Малий, Алип, Ерланов, Мужиков (Вороговский, 65), Валиуллин (Самородов, 83), Тагиберген, Нургалиев (Каримов, 83), Васильев (Астанов, 89), Федин (Тунгишбаев, 65). 
Франция – Льорис, Зума, Лангле, Динь, Дюбуа, Ндомбеле (Сиссоко, 82), Погба (Рабьо, 59), Лемар, Дембеле (Коман, 90), Марсьяль (Мбаппе, 59), Гризманн (Бен-Йеддер, 59).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар